Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияга ишга жўнатиш ҳақидаги ваъда пуч бўлиб чиқди

Японияга ишга жўнатиш ҳақидаги ваъда пуч бўлиб чиқди

Фото:«LinkedIn»

2019 йил 9 май куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туман ИИБга ариза тушди.  Унда шу йил 4 апрель куни  28 ёшли Б.Д. Самарқанд вилоятида яшовчи 23 ёшли М.Р.ни Японияга ишга жўнатишни айтиб, 6 220 АҚШ доллари ва 4 500 000 сўм пулларини олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Кўрилган чоралар натижасида Б.Д. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг