Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Январда Ўзбекистон энг кўп қайси мева-сабзавотни экспорт қилгани маълум бўлди

Январда Ўзбекистон энг кўп қайси мева-сабзавотни экспорт қилгани маълум бўлди

Фото: «frov-nsk.ru»

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон қиймати 55,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 78,6 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,8 минг тоннага ошган.

Январь ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:

мева ва резаворлар – 10,1 минг тонна;

қуритилган мева ва резаворлар – 3,7 минг тонна;

сабзавотлар – 45,4 минг тонна;

қалампир – 1,7 минг тонна;

помидор – 5,7 минг тонна;

узум – 6,6 минг тонна;

майиз – 7,1 минг тонна;

ерёнғоқ – 1,8 минг тонна;

тарвуз-қовун – 277,6 минг тонна.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг