Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгийўл «Сувоқава» аҳолининг 150 та аризасига «пинагини ҳам бузмади»

Янгийўл «Сувоқава» аҳолининг 150 та аризасига «пинагини ҳам бузмади»

Фото: «Kun.uz»

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига Янгийўл шаҳаридаги «Файзли» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи аҳоли истиқомат қилувчи фуқародан (М. Ғанихўжаева) мурожаат келиб тушган.

Мурожаатда айтилишича, охирги икки йил мобайнида у истиқомат қилаётган кўп қаватли уйнинг оқава тизими талаб даражасига жавоб бермайди. Мурожаатни ўрганиш мақсадида кўрсатилган манзилдаги кўп қаватли уйга келган мутахасисслар аризада «талаб даражасига жавоб бермайди» деган сўзлар уларнинг кўз олдида намоён бўлган манзарага нисбатан жуда «юмшоқ» қўлланилганга гувоҳ бўлдилар.

Шуниси эътиборлики, юзага келган вазият тўғрисида шу уйда яшовчи фуқаролар «Сувоқава» ДУКнинг Янгийўл бўлинмасига жуда кўп маротаба мурожаат қилишган. Аммо...

Ўтган икки йил мобайнида «Сувоқава»га ушбу уйда яшовчи фуқаролардан ҳаммаси бўлиб 150 та ариза келиб тушган, лекин бўлинма томонидан аризада келтирилган ҳолатлар бўйича ҳеч қандай чоралар кўрилмаган, мурожаатлар жавобсиз қолдирилган.

Ҳудудий бошқарма мутахассислари томонидан фуқаро мурожаати жиддий ўрганиб чиқилди. Муаммони ўрганиш давомида кўп қаватли уйнинг яқинида кафе ишга тушган бўлиб, унинг раҳбари ўзбошимчалик билан кўп қаватли уйнинг оқава тизимига уланиб олгани маълум бўлди. Албатта, ушбу ҳолат уйнинг оқава тизимга салбий таъсир кўрсатган ва охирги икки йил мобайнида уларнинг ширин ҳаётини «заҳарлаб» келган. Яъни, битта «ишбилармон» тадбиркорнинг ўз манфаатини кўзлаб қилган иши – моддий тарафдан иқтисод қилиш мақсадида белгиланган жойдан яқинроқ бўлган оқава тизимига уланиши, шу икки йиллик сарсонгарчиликларни келтириб чиқарган. Халқимизнинг бир ақилли ибораси бор: «зиқна икки маротаба тўлайди».

Ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида, хўжалик субъекти кўп қаватли уйнинг оқава тизимидан узилди ва аввал белгиланган жойга ўз ҳисобидан уланди, дейилади Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг