Янги йилдаги «биринчи» ўғриликка барҳам берилди
![Янги йилдаги «биринчи» ўғриликка барҳам берилди](https://static.xabaruz.com/crop/3/9/720_460_95_3911922736.jpg)
Юртимиз бўйлаб байрамона кайфият ҳукм сурмоқда. Аммо шунга қарамай, айрим ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ҳамон давом этмоқда.
Жумладан, 2021 йилнинг 1 январь куни тонгги соат 05:06 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 11-мавзе, 56-А уйда жойлашган «Хавас Фуд-009» МЧЖга қарашли озиқ-овқат дўконидан Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси мониторинг марказига «ташвиш» хабари келиб тушган.
Хабар зудлик билан Юнусобод тумани 2-сонли тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимларига етказилган. Воқеа жойига етиб борган ходимлар ноъмалум шахс озиқ-овқат дўконининг кириш эшиги ойнасини синдириб, ичкарига кирганига гувоҳ бўлган. Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари шахсни қўлга олиб, Юнусобод туманидаги 5-сонли ИИБга топширган.
Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, дастлабки суриштирув натижасида ушбу номаълум шахснинг шахси аниқланиб, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter