Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Янги Ўзбекистон»нинг биринчи сони чиқди

«Янги Ўзбекистон»нинг биринчи сони чиқди

Вазирлар Маҳкамаси муассислигидаги «Янги Ўзбекистон» газетасининг биринчи сони чиқди. Газетанинг илк сонидан мамлакат президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси матни ва нашр жамоасига йўллаган табриги жой олган. Шунингдек, ўқувчилар давлатимиз раҳбарининг  «Ўзбекистон Республикасида Жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан танишиши мумкин. Бундан ташқари Наргиза Умарованинг «Ўзбекистонга шашти баланд ёшлар керак», таниқли шоир Эшқобил Шукурнинг «Она тилимизнинг абадияти нима билан кафлатланади?»,  хассос  олим, таржимон ва адиб Иброҳим Ғафуровнинг «Юксалиш замини», журналсит Бекқул Эгамқуловнинг «Таржима марказлари очилса...» каби мақолалари ҳам эълон қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан ташкил этилган газета 25700 нусхада чоп этилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг