Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги ипотека дастури Тошкент вилоятидан бошланади

Янги ипотека дастури Тошкент вилоятидан бошланади

Фото: Президент матбуот хизмати

Зойир Мирзаев ўз тақдимотида аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласига ҳам тўхталди.

Бир кишига уй-жой билан таъминлаш даражаси республика даражасидан пастлигича қолаётгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга:

- келгуси йилга эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратиш;

- Зангиота туманида «Янги Ўзбекистон» массивини қуриш бўйича таклиф киритиш;

- Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарларида 19 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларда яшовчиларни замонавий уй-жой билан таъминлаш чорасини кўриш топширилди.

Президент вилоятдаги ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш кераклигини таъкидлади. Шу муносабат билан келгуси йилдан «Менинг биринчи уйим» янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошлаш таклиф қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг