Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хусусий секторда ишлаётган аёлларга ҳам декрет пулини давлат кафолатлайди

Хусусий секторда ишлаётган аёлларга ҳам декрет пулини давлат кафолатлайди

Президент аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишни тубдан кучайтириш ва бу борадаги ёндашувларни қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди.

Мамлакатимизда ҳар йили ўртача 700 минг чақалоқ дунёга келмоқда. Фарзандли бўлган аёллар камида 4 ойга ишдан ажралиши, декретга чиқиши керак.

«Очиқ айтиш керак, айни пайтда бюджет ташкилотлари ҳомиладорлик нафақасини тўлиқ тўлаб берсада, хусусий секторда бу харажат туфайли аёлларни расмий ишга олишдан қочиш ҳолатлари ҳам, афсуски бор», деди Президент.

Шу боис, 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб берадиган тизим яратилади.

Энди, уларга ҳам 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади.

Бу мақсадлар учун, бюджетдан 2022 йилда 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1,7 триллион сўм йўналтирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг