Хусусий корхона раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
Яшнобод туманида хусусий корхона раҳбарининг кирдикорлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, «E.T.A.» хусусий корхонаси раҳбари Д.Т. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) ва бошқалар фуқароларнинг ишончига кириб, уларга имтиёзли шартлар асосида автотранспорт воситаларини олиб беришни ваъда қилишади.
Шу орқали 72 нафар фуқаро билан шартнома тузишга эришиб, жами 362,3 млн сўмни МЧЖнинг ҳисоб-рақамига дастлабки тўлов сифатида қабул қилишиб, ушбу маблағларни ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборишади.
Шунингдек, Д.Т. солиқ ҳисоботларида даромадларини камайтириб кўрсатиш орқали 137,7 млн сўм солиқ тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter