Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хўжайлида 1,2 минг нафар ҳайдовчи ушланди

Хўжайлида 1,2 минг нафар ҳайдовчи ушланди

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистондаги маҳаллаларда ўрганишлар олиб борган. Хусусан, Хўжайли туманида 1201 нафар қоидабузар ҳайдовчи ушланган.

Тумандаги ўрганишлар давомида маҳалларни жиноятдан холи хавфсиз ҳудудга айлантириш, йўлларда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш, криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш мақсадида тезкор-профилактик тадбирлар ҳам олиб борилган.

Тадбирларнинг биринчи кунида 22 та жиноий, 46 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган, 2 нафар қидирувдаги шахс ушланган. Кундузги ва тунги «авторейд» тадбирларида эса 1201 нафар қоидабузар ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг