Ходимни ишдан бўшатишни тақиқловчи бир қатор чекловлар жорий этилмоқда
Жорий йилнинг 29 октябрида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинганди.
Унга кўра, эндиликда қуйидаги ҳолатларда ходимни ишдан бўшатиш таъқиқланади:
- ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврларида, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги ҳуқуқий ҳужжатларда ва меҳнат шартномасида назарда тутилган таътилларда бўлганда;
- давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги муносабати билан ишдан озод этилганда;
- хизмат сафарида бўлган даврда;
- кодексдаги ҳомиладор аёллар ва оилавий мажбуриятларини бажариш билан банд бўлган шахслар учун кафолатларни назарда тутадиган талабларини ҳисобга олмай иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш (408 ва 409-моддалар);
- ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилмаган асослар;
- Кодексда белгиланган меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш талабини бузиш;
Шунингдек, ходим бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилган даврда аввалги иш жойи бўйича тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2023 йилнинг 30 апрелидан кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter