Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хайрия акцияси: биринчи кун 60 миллион сўмдан ортиқ пул йиғилди, 12 миллиондан зиёди тарқатилди

Хайрия акцияси:  биринчи кун 60 миллион сўмдан ортиқ пул йиғилди, 12 миллиондан зиёди тарқатилди

Фото: «Facebook» / Хушнудбек Худойбердиев

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қозоғистондаги фожиа қурбонларининг оиласига моддий ёрдам акцияси бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу хайрия ташкилотчиларидан бири, «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали колумнисти, ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев «Facebook»даги саҳифасида ёзишича, биринчи куннинг ўзида 60 миллион сўмдан ортиқ пул йиғилган.

Хайрия ташаббускорларидан бири, таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон туманида ҳокимият вакиллари билан бир нечта хонадонларга борган.

Фото: «Facebook» / Хушнудбек Худойбердиев

Туманда 20 хонадондан 21 киши вафот этди, «Катта қурама» маҳалласининг ўзидан эса 10 киши... Бугуннинг ўзида ташкилотчилар томонидан моддий кўмакка энг муҳтож бўлиб турган тўрт оилага 12 миллион 300 минг сўм тарқатилган.

Фото: «Facebook» / Хушнудбек Худойбердиев

Ташкилотчиларнинг айтишича, хайрия акцияси доирасида халқимизнинг саховати натижасида ҳар бир марҳумнинг оиласига 10 млн. сўмдан ажратиш режалаштирилган. «Шунда тахминан 500 млн сўмдан кўпроқ маблағ керак бўлади. Умид қиламизки, биргалашиб, ушбу довонни бемалол забт эта оламиз», - деб ёзади Х.Худойбердиев.

Фото: «Facebook» / Хушнудбек Худойбердиев

Шу ўринда айтиш керакки, Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан фожиада ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилди. Шунингдек, кеча ҳукумат ва Наманган вилояти ҳокимининг ташаббуси билан барча марҳумларнинг хонадонига 5 миллион сўмдан пул берилган.

Фото: «Facebook» / Хушнудбек Худойбердиев

Бугун эса Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ташаббуси билан ҳар бир хонадонга қўй ва Поп туманидаги ташкилотлар ташаббуси билан бозор-ўчар етказилди.

Фото: «Facebook» / Хушнудбек Худойбердиев
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг