Халқаро армия ўйинларида олтин медалларимиз сони тўрттага етди
Дунёнинг 11 давлати ҳудудида 42 мамлакат вакилларидан иборат 277 жамоа иштирок этаётган «АрМИ – 2021» Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси яна бир йўналишда ғолибликни қўлга киритди.
«АрМИ–2021» Халқаро армия ўйинларининг «Дала ошхонаси» танловида иштирок этган Ўзбекистон жамоаси Россия, Беларусь, Вьетнам, Тожикистон каби давлат вакилларини ортда қолдириб, умумий жамоа ҳисобига яна бир олтин медални туҳфа этди.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.
Бугунги кун ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоалари умумий ҳисобда 4 та олтин медални қўлга киритди. Булар:
- «Содиқ дўст» мусобақасининг эркаклар жамоаси;
- «Содиқ дўст» мусобақасининг аёллар жамоаси;
- «Ҳарбий-тиббий эстафета» мусобақаси жамоаси;
- «Дала ошхонаси» мусобақаси жамоаси.
Мусобақалар давом этмоқда. Бугунги кунга қадар қўлга киритилган олтин медаллар мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнасига муносиб совға бўлди. Қолган жамоаларимиздан ҳам юқори натижалар кутиб қоламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter