Халқ таълими вазирлиги сафарлар учун сарфлаган маблағини очиқлади
Халқ таълими вазирлиги Президентнинг «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ходимларнинг хизмат сафарлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилмоқда.
Жорий йилнинг дастлабки ярим йиллигида жойларда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълимни ривожлантириш истиқболларини ўрганиш мақсадида ҳамда Республика ишчи гуруҳлари таркибида Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ҳамда марказий аппаратининг мутахассис ходимлари 267 марта Республиканинг турли ҳудудларига хизмат сафарларини амалга оширган.
Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур сафарлар учун 395,5 млн. сўм миқдорида харажат қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter