Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ таълими вазири ўзгарди

Халқ таълими вазири ўзгарди

Шерзод Шерматов

Фото: «Xabar.uz»

Инновацион ривожлантириш вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Шерматов Улуғбек Иноятовнинг ўрнига Халқ таълими вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» Ҳукуматдаги манбасига таяниб хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, вазирнинг Алишер Саъдуллаевдан бошқа барча ўринбосарлари, жумладан, вазирнинг биринчи ўринбосари Қодирбой Бектурдиев ва вазир ўринбосарлари Жаҳонгир Сидиқов ва Дилшод Кенжаев ҳам лавозимидан озод қилинган.

Бунга қадар Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлиб ишлаган Сарвар Бобохўжаев, шунингдек инновацион ривожлантириш вазирининг собиқ ўринбосарлари Отабек Назиров ва Алишер Умаров вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Иноятов 2013 йилдан буён Халқ таълими вазири вазифасида ишлаб келаётган эди. Янги вазир ва унинг ўринбосарлари жамоага эртага таништирилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг