Сирдарёда Халқ қабулхоналарига 11 та «Cobalt» автомобили берилди
Сирдарё вилоятидаги президент Халқ қабулхоналарига 11 та «Cobalt» русумли хизмат автомашиналари топширилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар берди.
Тадбирда халқ қабулхоналари бугунги кунда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимлари топишда самарали тизимни йўлга қўйгани боис фуқаролар мурожаатларини қабул қилишда оворагарчиликларнинг камайгани, бундан ташқари тизимга кўплаб мутасадди ташкилотлар вакилларининг жалб этилгани сабабли мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилаётгани таъкидланди.
Сирдарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири Холмирза Қўлдошевнинг айтишича, жорий йил 17 январдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонига кўра, халқ қабулхоналари вакилларига аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб, уларнинг муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш каби вазифалар юклатилган эди.
Мазкур фармонда халқ қабулхоналарини автомашиналар билан ҳам таъминланиши кўзда тутилган. Бу машина тумандаги олис-олис қишлоқларга ҳам бемалол бориб келиш, у ердаги аҳоли муаммоларини атрофлича ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter