Вилоят прокурорларининг ўринбосарлари ҳисобот берди

Жорий йилнинг 11 июнь куни Бош прокуратурада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш йўналишидаги ўринбосарлари малакасини ошириш юзасидан ўтказилаётган ўқув курси доирасида тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди.
Ушбу учрашувда йирик, ўрта ва кичик бизнес субъектлари вакиллари республикамизда тадбиркорлик фаолиятини кенг йўлга қўйиш механизмларини ҳаётга татбиқ этиш ҳақида фикр ва мулоҳазаларни билдирдилар.
Шунингдек, уларни қизиқтираётган саволлар юзасидан Бош прокуратура малакали мутахассислари томонидан тушунтиришлар берилди.
Учрашув давомида вилоят прокурорларининг ўринбосарлари ўз ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун яратилган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтишди.
Учрашувда 2 та йирик ҳамда 5 та ўрта ва кичик бизнес вакиллари иштирок этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter