Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлар Маҳкамаси вейп ва қиздириладиган тамаки маҳсулотлари учун техник регламент жорий қилди

Вазирлар Маҳкамаси вейп ва қиздириладиган тамаки маҳсулотлари учун техник регламент жорий қилди

18 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 290-сонли қарори билан тамаки маҳсулотларига техник регламент тасдиқланди. Унда вейп ва қиздирилаган тамакилар учун бир қатор талаблар белгиланди.

Шундай қилиб, талаблар қуйидагилардан иборат: бир марта ишлатиладиган вейп таркибидаги никотин ўз ичига олган суюқлик ҳажми 5 мл дан ошмаслиги керак. Вейп картриджларида – 2 мл, флаконларда – 10 мл бўлиши лозим.

Техник регламентда вейп суюқликларида ишлатилиши мумкин бўлмаган моддалар рўйхати тасдиқланди. Булар: диасетил, С ва Э витаминлари, Э витамини асетати, кафеин, таурин, гуарана ва бошқалар.

Бундан ташқари, вейп қадоқларида истеъмолчиларни никотинга қарамлик ва ушбу маҳсулот истеъмоли натижаси зарарли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирувчи «қўрқувга солувчи расмларни» қўллаш керак бўлади.

Вейп суюқликларида никотин миқдори бўйича мавжуд чеклов ҳисобга олинган ҳолда – 1 мл учун 20 мг қилиб Ўзбекистонда белгиланганлиги, вейп истеъмолчилари хавфсизлигини таъминлаб, «ҳар томонлама» тартибга солинмоқда деб таъкидлаш мумкин.

Шунга ўхшаш талаблар (баъзи таркибий қисмлардан фойдаланишни тақиқлаш, «қўрқувга солувчи расмлар» ва бошқалар) техник регламент қиздириладиган тамакига нисбатан ҳам ўрнатилди.

Мамлакатдаги барча вейп ва қиздириладиган тамакиларни сотувга чиқаришдан олдин мажбурий сертификатлаш, яъни хавфсизлик ва сифатни тасдиқлаш процедураси амалга оширилади.

Ҳужжат 2025 йил 1 январдан кучга киради ва бу тегишли бозорларда назоратсиз эркинликнинг тугатилаётганини англатади. Давлат вейп ва қиздириладиган тамакининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз вақтида чоралар кўрди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг