Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент халқаро аэропортида махсус жиҳозлар ўрнатилмоқда

Тошкент халқаро аэропортида махсус жиҳозлар ўрнатилмоқда

Тошкент халқаро аэропортини реконструкция қилиш доирасида ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус жиҳозларни ўрнатиш бошланди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Бунда пойтахт аэропортининг учиб келиш ва учиб кетиш заллари кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахслар учун қулай муҳитни ташкил этиш учун тифлотехник воситалар, барча тоифадаги ногиронлар фойдаланиши мумкин бўлган ахборот воситалари (Брайл алифбоси, аудиоёзувлар, кўриш ва эшитиш қобилияти заифлар учун махсус воситалар, сурдо-таржимон, махсус видеолар учун экран), тактил пиктограммалар ва индикаторлар, товуш ва тактил мимик диаграммалар, шунингдек, ёрдам чақириш тугмалари билан жиҳозланмоқда.

uzbekistan airports, аэропорт ташкент, люди с инвалидностью

Тактил ер белгилари пассив техник сигнализация воситалари бўлиб, хавфсиз йўналишларни, уларнинг бошланғич нуқталарини ва йўналишнинг ўзгаришини кўрсатиш, шунингдек, кўриш қобилияти заиф одамларни терминаллар ва унинг атрофидаги йўналишлардаги тўсиқлар ва хавфли жойлар ҳақида огоҳлантириш учун қўлланилади.

uzbekistan airports, аэропорт ташкент, люди с инвалидностью

Аэропорт терминалларига кириш жойларида ёрдам чақириш тугмалари ҳам ўрнатилади — имконияти чекланган йўловчилар ёки қўшимча ёрдамга муҳтожлар йўловчиларга керакли ёрдамни кўрсатиш учун зарур жиҳозлар (ногиронлар аравачаси, замбил ва бошқалар) билан қуролланган аэропорт ходимларини чақиришлари мумкин бўлади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг