Оқтўбада ёнган ўзбеклар хотираси учун 52 дарахт экилди
Остона шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси ва «Олтин ўрда» бизнес-клуби вакиллари Оқтўбада автобусда ёниб кетган Ўзбекистон фуқаролари хотираси учун 52 туп дарахт экишди. Бу ҳақда «Казинформ» агентлиги хабар берди.
— Фожиали воқеада Қозоғистон ҳукумати ва халқи катта ёрдам кўрсатди, — деди Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев. — Бугунги мазкур хайрли иш икки мамлакат ўртасидаги дўстона муҳитдан дарак беради. Бу ҳақда қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига етказишимиз керак.
Эслатиб ўтиш керак, 2018 йилнинг 18 январь куни Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Ирғиз туманида автобусда ёнғин содир бўлиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлгани ва 5 киши жабрлангани ҳақида хабар берган эдик. Ҳалок бўлганларнинг асосий қисми Наманган вилоятидан экани, шунингдек, марҳумлар орасида Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида яшаганлар ҳам бор эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter