Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzbekistan Airports»га раис тасдиқланди

«Uzbekistan Airports»га раис тасдиқланди

Фото: Uzbekistan Airports

Жавлонбек Умарходжаев «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди. 

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги - компаниянинг ягона акциядори қарорига мувофиқ, Жавлонбек Ойбекович Умарходжаев 2024 йил 20 июнь куни «Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси этиб тасдиқланди. У 2023 йил 9 августдан бери бошқарув раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи лавозимида компанияга раҳбарлик қилган эди.

Жавлонбек Умарходжаев меҳнат фаолиятини 2008 йилда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясида бошлаган. 2009-2018 йилларда МАК авиация хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи бўлган. 2018-2021 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Тошкент-Шарқ» лойиҳасини амалга ошириш бўйича капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи ўринбосари ва техник директори лавозимларида ишлаган. 2021-2023 йилларда «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг операцион фаолият бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг