Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хизмат ҳаққини бермаган хонадон эгаси уйида нохуш ҳодиса содир бўлди

Хизмат ҳаққини бермаган хонадон эгаси уйида нохуш ҳодиса содир бўлди

Фото: Тергов департаменти

Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани Пошшомбоғи кўчасида яшовчи 49 ёшли В.Х.нинг яшаш хонадонида 2021 йилнинг 10 декабрь кунига ўтар кечаси нохуш ҳодиса рўй берди.

Қайд этилишича, 27 ёшли Т.З.  ғайриқонуний равишда хонадонга кириб,  уй эгаси билан жанжаллашган ва хўжалик пичоғи билан унинг қорин, орқа курак ва қўл соҳаларига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган «оғир» тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Натижада В.Х. олган тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-модда 2-қисми «Л» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов жараёнида, Т.З. жорий йилнинг сентябрь ойида жабрланувчи В.Х.нинг буюртмасига асосан, унинг яшаш хонадонида таъмирлаш ишларини олиб борган. Аммо таъмирлаш ишларини яхши бажармагани сабабли В.Х. томонидан унга 250.000 сўм хизмат ҳаққи бермаган. Жанжал шу сабабли вужудга келган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг