Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ушбу ҳафтада ҳарорат -13 даражагача тушиб кетиши кутиляпти

Ушбу ҳафтада ҳарорат -13 даражагача тушиб кетиши кутиляпти

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология хизмати ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз кам булутли об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиқни ташкил этади.

Эртага Каспий денгизи ҳудудларидан булутли массалар кириб келади, аммо ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ атрофида бўлади, кундузи ҳаво булутли бўлади ва 2-7 даража илиққача пасаяди.

18-19 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига жуда совуқ антициклон кириши кутилмоқда. Антициклон бизнинг иссиқ ҳудудларимизга Урал бўйидан кириб ва чиндан ҳам қишки об-ҳавони олиб келади. Барча ҳудудларимизда ёғингарчилик асосан қор шаклида бўлади, тоғ олди ва тоғли жойларда баъзи жойларда кучли бўлади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши эҳтимолдан йироқ. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Туман ва қор кўринишидаги ёғингарчилик пайтда кўринувчанлик ёмонлашади.

18 ноябрь куни ҳарорат кечаси ва кундузи ёғингарчилик вақтида 3 даража совуқ — 2 даража илиқ атрофида, 19 ноябрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

20 ноябрь куни мамлакатимиз бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Кечаси совуқ кучайиб 10-13 даражани ташкил этади, кундузи эса 0-5 даража совуқ атрофида сақланиб қолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг