Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги учрашуви, миллий тест тизими, бирлашаётган икки давлат, майдонда ҳалок бўлган футболчи ва бошқа хабарлар

Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги учрашуви, миллий тест тизими, бирлашаётган икки давлат, майдонда ҳалок бўлган футболчи ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 25 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Афғонистон бўйича халқаро конференциянинг расмий хештеги қабул қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Комил Алламжонов «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди.

Афғонистон билан божхона бўйича муҳим битим кучга кирди

Божхона расмиятчилигини соддалаштириш, божхона ҳужжатларини тан олиш ва икки давлат божхона идоралари ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ниятида ахборот алмашинувининг электрон воситаларини қўллаш учун томонлар барча зарур чораларни кўрадилар.

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашади

Европа иттифоқининг ташқи сиёсат идораси раҳбари Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция ҳамда «Марказий Осиё-Европа Иттифоқи» форматидаги вазирлар йиғилишида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев Греция Президентини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 март куни Греция Республикаси Президенти Прокопис Павлопулосни Мустақиллик куни билан қутлади.

Жамият

Кўзи очиқ сўқирлар

Бир куни ошга бордик. Ўтириб олгач, даврадагилар билан сўрашдик. Таниш шоир ҳам ўтирган экан. Шундоқ рўпарамда-ю, мени кўрмаганга олаяпти, ён томонимга қараяпти.

Инновация вазирига яна бир ўринбосар тайинланди

Отабек Назиров Инновация вазирининг Янги вазир ўринбосари тадқиқотлар ва молия-иқтисод секторияга инновацияларни жорий этиш бўйича ўринбосари этиб тайинланган. Вазирлик раҳбариятида айнан шу лавозим вакант бўлиб турган эди.

Таълим

Миллий тест тизими яратилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази мутахассиси «Чет тилларни билиш даражасини баҳолашнинг Миллий тест тизими» дастурини ишлаб чиқди.

Ҳодиса

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеодан сўнг ҳайдовчи жазоланди

Яқинда ижтимоий тармоқларда «Спарк» ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига чиқиб ҳаракатлангани ҳақида видеолавҳа тарқалди.

Ўғил уйида фоҳишахона очган онасини, сўнгра беш яшар укасини ўлдирди (видео)

Турмушидан ажраб, икки нафар ўғил фарзандини бир ўзи вояга етказаётган Г.Т. уйида фоҳишахона очиб, осон пул топиш йўлини танлайди. Онасининг мазкур хатти-ҳаракати тўнғич ўғил О.га ёқмайди, шу боис уларнинг ўртасида тез-тез келишмовчиликлар юзага келиб турган.

Тошкентнинг «жиноий авторитет»лигига даъво қилган Аббос Хўжаев иши судда кўрилмоқда

Аббос Хўжаев 2017 йилнинг 13 сентябрь куни соат тахминан 17:00 да ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Миробод тумани ҳудудида ўтказилган тадбир давомида ушланган.

Спорт

25 ёшли хорватиялик футболчи кўкрак қисмига тўп текканидан кейин ҳалок бўлди (видео)

Хорватияда ўйин вақтида 25 ёшли ярим ҳимоячи Бруно Бобан ҳаётдан кўз юмди.

Футбол ишқибозлари учун эслатма: Европа ёзги вақтга ўтди

Бугун, 25 март куни Европа яна ёзги вақтга қайтди ва биз билан вақт фарқи бир соатга қисқарди.

Иқтисодиёт

Депутат: Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 47 ҳужжат имзоланган

Ўзбекистон ҳар доим қўшни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш тарафдори бўлиб келган. Имзоланган ҳужжатлардан 17 таси сиёсий ва хавфсизлик масалаларига тааллуқли экани ҳам буни тасдиқлайди.

Технология

«Telegram» бир қатор фойдали функциялар билан бойиди

Мессенжернинг бу янги талқинини «Android» ҳамда «iOS» операцион тизимлари фойдаланувчилари смартфон ёки планшетларига юклаб олишлари мумкин.

Дунё

Каталониянинг собиқ раҳбари Германияда қўлга олинди

Германияда Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон ҳисбга олинди. Сиёсатчини ушбу мамлакат чегарасида ушлашди.

Молдова ва Руминия бирлашадими? Тарафдорлар митинг бошлади

Намойиш қатнашчилари орасида Руминиянинг собиқ президенти Траян Бесеку, Кишинёв собиқ мэри Дорин Киртоаке, Молдова либерал партияси раҳбари Михалил Гимпу, президентлик учун талабгор бўлган «Бирлик ва бирдамлик» партияси раҳбари Мая Санду ва бир қатор аҳоли пунктлари мерлари бор.

Ҳиротдаги масжидда портлаш юз берди

Маҳаллий «Tolonews» телеканалининг хабар беришича, портлаш вилоятнинг маъмурий маркази бўлмиш Ҳирот шаҳридаги «Набий Акрам» жоме масжидида содир этилган. Полициянинг сўзларига кўра қурбонлар сони ортиши мумкин.

Туркманистонда парламент сайлови ниҳоясига етди

Марказий сайлов комиссиясининг маълумотига кўра овоз бериш жараёни ниҳоясига етишига 2 соат қолганда сайловчиларнинг 86,34 фоизи овоз бериб бўлган. Мамлакатда жами 3,2 миллион сайловчи рўйхатга олинган.

Тавсия қиламиз

Овқатхўрлик — камчилигимизми ёки устунлигимиз?

Ҳамма гап-сўз рекорд палов тайёрлангандан кейин бошланди. Куни кеча Наманганда Наврўз тарихидаги энг катта – 5 тонналик сумалак тайёрланганидан сўнг янада авж олди.

«На чин мусулмонмиз, на кофир тамом...»

Бугун кечаси билан ухлаганим йўқ, йўл юриб чарчаб келдим, лекин шу икки кун ичида хаёлимдан ўтган фикрларимни ёзмасам, шу воқеаларга ўз позициямни айтмасам, ўзимни кечирмас эдим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг