Учқўрғонда электр назоратчиси сохта далолатнома расмийлаштирди
Наманган вилояти Учқўрғон тумани Деҳқонобод маҳалласида яшовчи фуқаро А.Бегматов электр тармоқлари корхонаси унга нисбатан асоссиз равишда жарима қўллагани юзасидан туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.
Ушбу мурожаат бўйича туман жамият мутахассислари ўрганиш ишлари олиб борганида қизиқ ҳолатга дуч келдилар. Маълум бўлишича, бироз муддат олдин ҳудудни электр таъминоти бўйича хатловдан ўтказган назоратчилар гуруҳи мазкур хонадонда фойдаланишда бўлган электр ҳисоблагич ускунаси эски, янги русумдаги электрон электр ҳисоблагич ўрнатилмагани ҳақида далолатнома ёзиб, 1,2 миллиондан зиёд жарима белгилаб кетган.
Ваҳоланки, ўша пайтда А.Бегматов ишда. турмуш ўртоғи шифохонада даволанаётган бўлган. Ишчи гуруҳи эса хонадон эгалари иштирокисиз, хонадонга кирмасдан, ҳисоблагични кўрмасдандалолатнома тузган. Хонадонга эса аллақачон янги русумдаги электрон электр ҳисоблаш ускунаси ўрнатилган эди.
Аризани ўрганиш жараёнида маълум бўлган ҳолат юзасидан туман электр таъминоти корхонасига билдирилган эътирозлардан сўнг, истеъмолчининг ҳуқуқи тикланишига эришилди. Унга нисбатан ҳисобланган 1 284 200 сўм жарима асоссиз деб топилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter