Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч миллиард сўмдан ортиқ пул аҳоли фойдасига ҳисоб-китоб қилинди

Уч миллиард сўмдан ортиқ пул аҳоли фойдасига ҳисоб-китоб қилинди

Фото: Xabar.uz

Наманган вилоятининг шаҳар ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига вилоят аҳолиси томонидан мурожаат келиб тушган. 

Унда «Тоза ҳудуд» ДУК, «Наманган мусаффо иқлим», «Ориф нурли келажак» ва «Чашмаи сафед-газ» МЧЖларнинг 2023 йил январ, феврал ойларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича сифатли хизмат кўрсатмагани тўғрисида арз қилинган. 

Наманган шаҳри, Мингбулоқ, Косонсой, Наманган, Норин, Поп, Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларидаги жами 389 та маҳалла юқорида келтирилган МЧЖлар билан шартнома имзолаган. Аммо қиш мавсумидаги аномал совуқ вақтида корхона автомобиллари ва махсус техника воситаларига ёнилғи қуйиш бўйича муаммолар юзага келгани сабабли, январ, феврал ойлари давомида қатнов графиги йўналиши бўйича МФЙларга тўлиқ хизмат кўрсатиш имкони бўлмаган.

Ўрганиш натижаларига кўра, «Тоза ҳудуд» ДУК, «Наманган мусаффо иқлим», «Ориф нурли келажак» ва «Чашмаи сафед-газ» МЧЖлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича тўлиқ хизматлар кўрсатилмаган даврлар учун жами 3 865 841 500 (уч миллиард саккиз юз олтмиш беш миллион саккиз юз қирқ бир минг беш юз) сўм тўловларнинг аҳолидан ундирилиши бекор қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг