Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда «Ўзбекистон инвестицион форуми» ўтказилиши мумкин

Туркияда «Ўзбекистон инвестицион форуми» ўтказилиши мумкин

Туркиянинг Анқара шаҳрида Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчиси Абдулазиз Аққулов ва Туркия Савдо-саноат палаталари иттифоқи бошқаруви аъзоси, Анқара Савдо биржаси раиси Фаиқ Явуз билан учрашув ўзаро ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Ташкил этилган ўзаро ҳамкорлик учрашувида, 2018 йил 12-14 декабрь кунлари бўлиб ўтган Савдо-саноат палаталари уюшмаси ва биржалар иттифоқи таркибига кирувчи ташкилотнинг йиғилишда келишилган «Ўзбекистон инвестицион форуми»ни Туркияда ўтказиш масаласи юзасидан ўзаро фикр алмашиб олинди.

Ушбу форумни жорий йил сентябрь ойларида Истанбулда ташкил этишни таклиф қилинди.

Ўз навбатида Туркия Республикаси Савдо-саноат палаталари иттифоқи бошқаруви аъзоси, Анқара Савдо биржаси раиси Фаиқ Явуз, ТОББ томонидан тўлиқ барча форумни ўтказишга алоқадор давлат ташкилотлари ва керакли нодавлат ташкилотлар раҳбарлари ҳамда салоҳиятли сармоёдорларни жалб этган ҳолда тадбирни юқори савияда ташкил этиш масалаларини ўз зиммасига олишини маълум қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияси томонидан эса, Истанбулда ташкил этиладиган форум доирасида Туркиянинг маъсул давлат ташкилотлари раҳбарлари ва салоҳиятли инвесторларига Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги инвестицион жозибадорлигини тўлақонли очиб берадиган маълумотларга бой тақдимотни намойиш этилишига келишиб олинди.

Савдо-саноат палаталари уюшмаси ва биржалар иттифоқи (ТОББ) 1950 йил 8 мартда ташкил этилган.

Ушбу ташкилот, хусусий секторнинг давлат идораларида манфаатларини ифодаловчи Туркиянинг энг йирик нодавлат ташкилоти. Иттифоқнинг бугунги кундаги раиси Рифат Ҳисаркиклиоглудир.

Миллий қонунчилигига мувофиқ, Туркия савдо ва биржалар палатасига аъзолик, хўжалик юритувчи субектлар учун мажбурийдир. ТОББ, Туркиядаги 360 та минтақавий савдо-саноат ва товар биржаларини бирлаштириб, ҳозирда 1 млн 600 минг та тадбиркорлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлардан иборат аъзолари мавжуд. ТОББнинг раисини ташкилотга аъзо бўлган тадбиркорлар ичидан овоз бериш йўли билан сайланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг