Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тулада пичоқлаб ўлдирилган аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Тулада пичоқлаб ўлдирилган аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси консуллик бўлими Тула вилояти Узловая шаҳрида фуқаро У.Эгамуротованинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кузатиб боришда давом этмоқда.

Марҳум келиб чиқишига кўра ҳақиқатдан ҳам ўзбекистонлик бўлиб, 2011-йилда доимий яшаш жойини Россияга кўчирган ҳамда Россия Федрацияси фуқаролигини олиб Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечган. 2019-йилнинг 1-май куни У.Эгамуротованинг жасади, ватандош сифатида, Ўзбекистонга етказилди ҳамда 2-май куни ватанда дафн этилди. Жасадни жўнатиш ва дафн этиш ҳаражатларини россиялик иш берувчи ўз зиммасига олди. Марҳумнинг 3 нафар фарзанди – Россия фуқаролари Тула вилоятида ўз оталари – Россия фуқароси қармоғида қолди.

Айни пайтда Тула вилояти Тергов бошқармаси Узловая шаҳри тергов бўлими томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноят (одам ўлдириш) аломатлари бўйича очилган жиноят ишининг тергов жараёнлари давом этмоқда. Мазкур жиноятни содир этганликда гумонланаётган Россия фуқароси қамоққа олинган. Айни пайтда у билан тергов ишлари олиб борилмоқда ва у Россия Жиноят кодекси доирасида ўз қилмишига яраша жазо олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг