Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистоннинг Мақтаарал туманига махсус техникалар юборилди

Қозоғистоннинг Мақтаарал туманига махсус техникалар юборилди

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сардоба сув омборида юзага келган тошқин оқибатида Сирдарё вилоятига чегарадош бўлган қўшни Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти, Мақтаарал тумани қишлоқларига ҳам талафот етди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан ушбу техоген офат оқибатларини бартараф этиш учун Фавқулотда вазиятлар вазирлиги томонидан бир гуруҳ матахассислар ва махсус техникалар юборилган эди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Бугун, 24 май куни эса Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан қўшни давлатнинг Мақтаарал туманига «Baxt Yuksalishda» ҳамда «Poly Tex» кластерларига қарашли 20 га яқин замонавий, юқори унумли New Holland  Т 6070 ҳамда TD 5, Джон Дир махсус техникалар дастлаб дизинфекция қилиниб, агрегатлари билан юборилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги хабарига кўра, бу техникалар орқали тошқин оқибатида зарар кўрган экин ер майдонларига ишлов берилади ҳамда талофат оқибатларини тугатишни сезиларли даражада тезлашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг