Тошкентнинг баъзи ҳудудлари электр таъминотидан вақтинча узилади
Тошкентнинг айрим ҳудудлари электрсиз таъминотидан узилади.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида эртага, 28 феврал куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Миробод тумани: «Файзобод» ва «Оқ уй» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Учтепа тумани: «Қорёғди» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Олмазор тумани: «Аҳил», «Гулзор», «Мояриқ», «Иброҳим ота» ҳамда «Мискин» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз, дейилади хабарда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter