Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек ва Учтепа туманларидаги газ қувурларида таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим аҳоли ҳудудлари, ижтимоий ва маиший-коммунал объектларда газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 30 апрель куни соат 11:00дан 19:00гача Шайхонтоҳур туманининг Тарона кўчасида, Мирзо Улуғбек туманининг «Бешкапа» маҳалласида, 1 май куни эса соат 11:00дан 19:00гача Учтепа туманининг 24-мавзесида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter