Тошкентнинг айрим ҳудудлари 2 кун сувсиз қолади
![Тошкентнинг айрим ҳудудлари 2 кун сувсиз қолади](https://static.xabaruz.com/crop/2/2/720_460_95_2295114876.jpg)
Яккасарой ва Сергели туманларидан кесиб ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланишида 10 апрель соат 9:00 дан 12 апрель соат 9:00 гача ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказиш жараёнида айрим манзиллар сувсиз қолади, деб хабар берди «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ матбуот хизмати.
Сув тармоғидан вақтинча узиладиган ҳудудлар рўйхати:
Сергели тумани
«Жун», «Нўғойқўрғон», «Қубайтепа», «Юқори Дархон», «Қут барака», «Суғдиёна», «Қумариқ», «Олтин водий», «Учувчилар», «Бунёдобод» маҳаллаларида.
Янгиҳаёт тумани
«Виқор», «Ал-Фарғоний», «Чорбоғ», «Йўлдош», «Янги Чоштепа», «Чоштепа», «Чортоқ», «Иқбол», «Файзли», «Тошкент» маҳаллаларида.
Яккасарой тумани
«Бошлиқ», «Қушбеги» маҳаллаларида. Бошлиқ 4-тор, Бобур, Нукус, Абдулла Қаҳҳор кўчаларида.
Миробод тумани
«Темирйўлчилар», «Заминобод», «Биродарлик» маҳаллаларида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter