Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентга яна бир миллион доза ўзбек-хитой вакцинаси келтирилди

Тошкентга яна бир миллион доза ўзбек-хитой вакцинаси келтирилди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Бугун юртимизга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу бўйича ССВ матбуот хизмати маълум қилди.

Бу ушбу вакцинанинг юртимизга келтирилган 6-партияси бўлиб, бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:

27 мартда — 1 миллион доза,
27 апрелда — 1 миллион доза,
18 майда — 1 миллион доза,
19 майда — 500 минг доза,
10 июнда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 6,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.

Эртага ZF-UZ-VAC2001нинг яна 1 миллион дозаси келтирилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг