Тошкентдаги кўчанинг бир қисми ёпилди
Йўл таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 3 ноябрь куни соат 00:00 дан – 4 ноябрь куни соат 11:00 га қадар Ислом Каримов кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача бўлган қисми транспорт ҳаракатланиши учун вақтинча ёпилади. Бу Сенатнинг янги биносида (аввалги Ташқи ишлар вазирлиги биноси) олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter