Тошкентда вилоят машинаси тўхтатилди. Пойтахт ИИББ изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда «Вилоятлик бўлганин учун тўхтатдингизми?!» сарлавҳали тарқалган видеога Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Хабарга кўра, 2021 йил 6 август куни тахминан соат 15:00 да Учтепа тумани Лутфий кўчасида «Хавфсиз пойтахт» махсус тадбири давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари 36 ёшли Н.К. бошқарувидаги “Nexia-2” (давлат рақами 50 В 526 РA) автомобилини тўхтатишган.
Ҳайдовчининг розилиги билан холислар гувоҳлигида транспорт воситасининг юкхонаси текширилган. Текширув якунлангач, ҳайдовчидан ноқулайликлар учун узр сўралган.
Н.К. текширувдан норозилигини айтиб, шошиб турганини билдирган. Видеода ҳайдовчи унинг автомобилининг давлат рақамлари вилоятга тегишли бўлганлиги сабабли тўхтатилгани ҳақида фикр билдирган.
«Бу фикр ўринсиз ва хатодир: Тошкент шаҳар ИИББ манбаларида пойтахт автомобиллари ҳайдовчилари текширилганликлари ҳақида юзлаб хабарлар мавжуд. Биз ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан турар-жой бўйича камситиш ҳолатлари тўғрисидаги хабарларни қўллаб-қувватламасликларини сўраб қолардик: бундай фикрлар муаллифларнинг комплексларидан ёки ушбу мавзуни кўтариб машҳур бўлиш ниятидан келиб чиқади», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter