Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда сув нархи кескин ошмоқда (жадвал)

Тошкентда сув нархи кескин ошмоқда (жадвал)

Фото: Xabar.uz

Тошкентда ичимлик ва оқова суви бўйича янги тарифлар тасдиқланди. Бу ҳақдаги қарорни пойтахт халқ депутатлари кенгаши маъқуллади.

Жумладан, жисмоний шахслар, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун сувнинг бир куб метри нархи 1400 сўм, оқова сув учун 1000 сўм этиб белгиланди.

Юридик шахслар учун тарифлар - ичимлик сувининг ҳар куб метри учун 3000 сўм, оқова сув учун эса 2200 сўм. 

Тарифлар қарор эълон қилинганидан кейин 15 кун ўтгач, яъни 9 декабрдан кучга киради. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг