Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда маҳаллий ҳокимлик мансабдори қўлга олинди

Тошкентда маҳаллий ҳокимлик мансабдори қўлга олинди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳридаги туманларнинг бирида масъул лавозимда ишловчи шахс қўлга олинди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, мансабдор Навоий вилоятида рўйхатдан ўтган МЧЖга Тошкент шаҳри ҳудудидан 16 сотих ер майдони ажратиш ва бу ҳақда пойтахт ҳокими қарорини чиқартириб бериш эвазига 352 минг АҚШ доллари талаб қилган. Сўралган пулнинг 35 минг АҚШ долларини олаётган пайтда ДХХ ва департамент ходимлари томонидан нақ жиноят устида ушланади.

Худди шундай ҳолат Тошкент вилояти таркибидаги шаҳар ҳокимликларидан бирида ҳам содир бўлди. Масъул лавозимда ишловчи шахс маҳаллий фуқарога шаҳар ҳудудидан 15 сотих ер майдони олишда ёрдам бериш эвазига 15 минг доллар сўраган. Сўралган пулнинг учдан бирини олаётган вақтида у ҳам  ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Суриштирув давомида қўлга олинган шахс муқаддам 5500 доллар олгани ҳам аниқланган.

Айни пайтда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида мазкур жиноятга бошқа шахсларнинг алоқадорлиги ҳам ўрганилмоқда, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг