Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда кучли чанг-тўзон: сабаб нима ва у қачонгача чўзилади?

Тошкентда кучли чанг-тўзон: сабаб нима ва у қачонгача чўзилади?

11 сентябр куни пойтахт Тошкентда кучли чанг-тўзонли об-ҳаво кузатилди. Гидрометеорология хизмати ушбу ҳодиса юзасидан тушунтириш берди.

Кавказ ҳудудида ҳафта давомида шаклланган салқин ва нисбатан нам ҳаво оқимлари Каспий денгиз орқали республикамизнинг шимолий-ғарбий ҳудудларига, 11 сентябрда Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига кириб келди. Ғарбий оқим фронти республиканинг кўпчилик ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-17 м/с гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 20 м/с кучайишига олиб келди.

Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шамол чанг-тўзон билан қайд этилди, кўринувчанлик 500-2000 метргача ёмонлашди.

Куннинг иккинчи ярмида фронтал булутли чизиқ Тошкентнинг ғарбий туманларига яқинлашди. Соат 15:05 дан 16:00 гача Тошкентда шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши кузатилди. Шамол ернинг қуриган юзасидан чанг зарраларини кўтарди, бу эса ҳавонинг ҳиралашишига ва кўринувчанлик 1400 метргача ёмонлашишига сабаб бўлди, дейилади хабарда.

Тошкентда атмосфера ҳавосидаги РМ10 майда заррачаларининг миқдори 1322 мкг/м3 ни ташкил этди, бу рухсат этилган қийматдан 2,4 марта кўп; РМ2,5 219 мкг/м3 майда заррачаларининг миқдори БССТ талабларидан 43 марта кўп бўлди.

Тошкентда чанг-ғубор 11 сентябрь куни ва кечаси давомида сақланиб туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг