Тошкентда хайрияларни амалга оширишда ёрдам берувчи марказ ташкил этилди
Маълумки, 2020 йил 30 март куни соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар Тошкент шаҳрида автотранспорт воситаларининг ҳаракати махсус рухсатномалар билан амалга оширилмоқда. Натижада саховатпеша инсонлар томонидан кўрсатилаётган хайрия ёрдамлари масаласида қийинчиликлар вужудга келиши мумкин.
Кўнгиллиларнинг хайрли ишлари ўз вақтида манзилли амалга ошишига кўмаклашиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигида мувофиқлаштирувчи марказ ташкил этилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Марказ қўйидаги тартибда иш фаолиятини амалга оширади:
- давлат ва жамоат ташкилотлари, депутатлар, тадбиркорлар, ёрдам кўрсатишни истаган фаол фуқаролар Марказга манзилли ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат этади;
- марказдан мурожаат бўйича маълумот туман ҳокими ўринбосарларига етказилади;
- туман ҳокими ўринбосарлари ёрдам кўрсатиш истагини билдирганлар билан ҳамкорликда манзилли ёрдамни ташкил этади.
Марказга ҳар куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар (71) 210-01-15 ва (71) 210-01-16 телефон рақамлари орқали мурожаат этишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter