Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ҳаво ифлосланиши «ўрта» ва «яхши» даражада экани айтилди

Тошкентда ҳаво ифлосланиши «ўрта» ва «яхши» даражада экани айтилди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳрида ҳавонинг майда чанг зарралари билан ифлосланиши «ўрта» ва «яхши» даражада. Бу инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Табиат ресурслари вазирлиги бошқарма бошлиғи Азиз Калимбетов маълум қилди.

Мамлакатимизнинг табиий хусусиятлари (қуруқ иқлим, қумли ва гилли тупроқ) сабабли атмосфера ҳавосида муаллақ заррачалар – чанг миқдори юқори ҳисобланади.

Тошкент шаҳрида ўрнатилган 15 та нуқта орқали ҳаво сифати ўрганилганда ифлосланиш «ўрта» ва «яхши» даражада эканлиги аниқланди.

Олинган таҳлил натижаларига кўра атмосфера ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори меъёр даражасидан ортиқ ҳолатлар аниқланмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг