Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда дрон савдоси билан шуғулланаётганлар қўлга тушди

Тошкентда дрон савдоси билан шуғулланаётганлар қўлга тушди

10 октябрь куни фуқаро О.Шукуровнинг аризасига асосан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармалари ходимлари ҳамкорликда тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Шаҳбоз Абдуҳафизов Тошкент шаҳрида ўзига тегишли бўлган «SG700-D» учувчисиз учиш қурилмасини (дрон) 1 миллион 500 минг сўмга аризачига сотиш мақсадида, рухсатномасиз учириб фойдаланилаётган вақтида ушланиб, ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ушбу қурилма процессуал тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

Бу каби ноқонуний ҳолатлар яна бир неча фуқаролар томонидан ҳам содир этилган.

Жумладан, 19 октябрь куни 1994 йилда туғилган Салоҳиддин Ҳошимов Сирдарё шаҳридаги «Пенг-шенг» қўшма корхонасига қарашли истироҳат боғида ўзига тегишли «Phantom 4 PRO Opsidian» номли дронни тегишли рухсатсиз тўй маросимини тасвирга олиш мақсадида учираётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган. Маълум бўлишича, С.Ҳошимов ушбу қурилмани 100 АҚШ доллари эвазига тўй маросимини суратга олиш учун олиб келган. Афсуски, мўмай пул топиш ниятида ўйламай қилинган бу иш С.Ҳошимовга қимматга тушди.

Бундан ташқари, фуқаро Музаффар Журабаев ҳам ўзига тегишли бўлган «Phantom 4 pro plus opsidian edition» номли дронни харидор билан 1000 АҚШ долларига сотишга келишиб, рухсатномасиз учириб фойдаланилаётган вақтида қўлга олинган ҳамда ушбу қурилма тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Юқорида номлари қайд этилган шахслага нисбатан ҳам тегишли жазо чоралари қўлланилди: Гулистон шаҳар маъмурий судида объектлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1162-моддаси билан айбдор деб топилиб, учувчисиз учиш қурилмаси давлат ҳисобига мусодара қилиниб, юқорида номлари тилга олинган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари қийматида жарима жазосига тортилдилар.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, жиноят, жиноят процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ ЖКнинг 2444-моддасида учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланганлик учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, ушбу қонунга асосан ЖКнинг 2481-моддасида учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш, улардан фойдаланиш ёки уларни бошқа шахсларга бериш тартибини бузиш, шунингдек, улардан бошқа мақсадларда фойдаланганлик учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг