Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда айрим кўчалар ёпилади

Тошкентда айрим кўчалар ёпилади

Фото: Xabar.uz

10 октябрдан 30 октябргача иссиқлик мавсумига тайёргарлик доирасида Яшнобод туманида қатор кўчалар бўйлаб автомобил йўл қатновининг маълум қисмини ёпган ҳолда тармоқ қувурларини ўтказиш ишлари олиб борилади.

Бунда, Ашрафий ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бирлашган ва Иззат кўчалари чорраҳасигача - диаметри 600 мм ва узунлиги 60 м қувурлар алмаштирилади.

Автомобил қатнов йўли Ашрафий ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бешариқ ва Иззат кўчалари чорраҳасигача ёпилади.

Мазкур ишлар иссиқ сув таъминоти истеъмолчиларига чекловларсиз амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг