Тошкентда ногирон ва оғир шароитда яшаётган 63 нафар инсонга уй топширилди

Жорий йилнинг бошидан Тошкент шаҳри бўйича: Ногиронлиги бўлган шахсларга жами 410 та ногиронлик аравачалари, 28 дона тиббий протез-ортопедик мосламалар, 55 дона эшитиш мосламалари, 87 дона қўлтиқ таёқ ва ҳассалар, 11 дона ходунок мосламалари берилди. Хусусан Пойтахтимиздаги оилаларни ўрганиш давомида жами 3894 нафар ишлашни хоҳловчи хотин-қизларимизнинг рўйхатлари шакллантирилди.
Шунингдек, пойтахтимиздаги «Ashxobos sayilgohi»да ўтказилган тадбир ҳам бир гуруҳ юртдошларимизга кўтаринки кайфият бағишлади. Жумладан, 63 нафар оғир турмуш шароитидаги, ногиронлиги бўлган фуқароларга ва «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиларига уй-жойлар калитларини Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев, Президентимиз номидан топширди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу жумладан, тадбирда иштирок этган 53 нафар юртдошимизга ногиронлик аравачаси, 34 та фуқарога эшитиш мосламалари, 21 нафар фуқарога маиший техника воситалари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter