Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятининг айрим ҳудудлари пойтахт таркибига ўтказилди

Тошкент вилоятининг айрим ҳудудлари пойтахт таркибига ўтказилди

Фото: Xabar.uz

Тошкент вилоятининг 19 729,41 гектар ер майдони Тошкент шаҳри таркибига ўтказилди.

Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарорида айтилади.

Тошкент вилояти ҳудудидан 19 729,41 гектар, шу жумладан Юқори Чирчиқ туманидан 17 323,32 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 2 406,1 гектар ер майдонлари Тошкент шаҳрининг Янги Тошкент тумани таркибига ўтказилди.

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 33 та МФЙ, шундан 20 та тўлиқ, 13 та қисман ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидаги 7 та МФЙ, шундан 4 та тўлиқ, 3 та қисман бўлган ҳудудлари Тошкент шаҳри таркибидаги Янги Тошкент туманига ўтказилиши белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг