Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида уч нафар мансабдорга чора кўрилди

Тошкент вилоятида уч нафар мансабдорга чора кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига Тошкент вилоятида фаолият юритаётган «Ойдин ҳаёт»  МЧЖ   вакили мурожаат қилиб, солиқ органлари томонидан белгиланган тартибга зид равишда  тадбиркорлик субъектини хабардор этмасдан  жамият фаолиятида  солиқ текшируви ўтказилгани учун назоратчиларга нисбатан чора кўришни сўраган.

Мурожаатни ўрганиш давомида хақиқатдан ҳам солиқ органининг 3 нафар  ходимлари  текшириш ўтказиш тартибини қўпол равишда бузганликлари  аниқланди.

Жамиятнинг қонун билан кафолатланган хуқуқ ва манфаатларига зид ҳаракатлари учун уларга нисбатан маъмурий хуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли чора кўрилиши таъминланди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг