Тошкент вилоятида флешмоб: «Ҳуқуқий билимлар куни»
Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан 12 октябрь куни Чирчиқ шаҳрининг «Машинасозлар истироҳат боғида 1000 нафардан ортиқ ёшлар ва тадбиркорлар иштирокида «Ҳуқуқий билимлар куни» флешмоби ўтказилди.
Тадбирда иштирок этганларни ҳуқуқий билимларга қизиқтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини рағбатлантириш учун ёшидан келиб чиққан ҳолда тест саволлари тарқатилди ҳамда турли танловлар ва викториналар ташкил этилди.
Мактаб ўқувчилари ўртасида «Ҳуқуқ билимдонлари», Чирчиқ давлат педагогика институти талабалари ўртасида «Сайлов билимдони» танлови ўтказилди.
Викторина ва савол-жавобларда фаол иштирок этган ва ғолиб бўлган 50 нафар қатнашчига махсус эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда малакали нотариуслар ва адвокатлар томонидан 40 нафардан ортиқ қатнашчига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, иш берувчи ташкилотлар томонидан банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш чоралари кўрилди.
Ҳуқуқий билимнинг минимум даражасидан келиб чиқиб, йўл ҳаракати қоидаларидан ўқувчиларни хабардор қилиш мақсадида ЙҲХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳам ўзларининг кўргазмали тарғибот материаллари билан иштирок этишди.
Чирчиқ шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан сайёр давлат хизматлари кўрсатилганлиги флешмобда иштирок этаётган аҳолига қўшимча қулайликлар яратди.
Марказ томонидан тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш, болаларга мактабгача таълим муассасасига йўлланмалар бериш каби 20 дан ортиқ давлат хизмати кўрсатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter