«Тошкент-Урганч» йўналишида қўшимча поездлар йўлга қўйилмоқда
Йўловчиларга, айниқса, талабаларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2022 йил 4 январдан 9 январгача «Тошкент-Урганч-Тошкент» йўналишида 556/555 сонли қўшимча йўловчи поездларининг қатнови йўлга қўйилади.
Ҳаракат жадвалига кўра «Тошкент-Урганч» йўналишидаги 556-сонли йўловчи поезди 2022 йил 4, 6, 8 - январь кунлари соат 23:00 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан, «Урганч-Тошкент» йўналишида ҳаратланадиган 555-сонли йўловчи поезди эса 2022 йил 5, 7, 9 - январь кунлари соат 19:30 да Урганч темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.
Шу сабабли 2022 йил 7 январь куни «Андижон-Хива» йўналишида ҳаракатланадиган 656 сонли йўловчи поездининг ҳаракат жадвалига 1 кунлик ўзгартириш киритилади.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter