Тошкент телеминораси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ўз эшикларини очди
Президент илгари сурган бешта муҳим ташаббуснинг учинчиси аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган. Айнан шу мақсадда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига қарашли 30-сонли меҳрибонлик уйининг 20 нафар ўқувчилари учун Тошкент телеминорасига саёҳат уюштирилди.
Тадбир АКТ вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамда «Тошкент радиотелеузатиш маркази» ДУК ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ташриф давомида ўқувчиларга Тошкент телеминорасининг қурилиш тарихи ва унинг техник хусусиятлари ҳақида қисқача малумот ҳамда замонавий теле ва радиоэшиттириш қурилмалари ҳақида қизиқарли малумотлар берилди. 375 метр баландликдаги Тошкент телеминораси Марказий Осиёдаги кузатув майдончасига эга энг баланд бинолар рейтингига киритилган ва Марказий Осиёда иккинчи энг баланд бино ҳисобланади.
Телеминора фоесида музей ташкил этилган бўлиб, унинг экспозициясида дунёдаги барча шунга ўхшаш иншоотларнинг макетлари ўрин олган. Болалар бошқа телеминораларнинг макетлари билан танишиб, ўз билимларини бойитишга муваффақ бўлдилар.
110 метр баландликда жойлашган кузатув майдончасига экскурсия давомида болалар хурсандчиликларини яшира олмадилар. Бу ердан бутун пойтахтнинг ажойиб манзараси очилади, ўқувчилар ўз она шаҳрининг гўзаллигидан куш парвози баландлигидан баҳраманд бўлишди.
— Менга айниқса дурбиндан шахарни томоша қилиш ёқди. Бошқа телеминораларнинг макетларини ҳам кўрдик, менимча, Тошкент телеминораси улар орасида ўзига хослиги билан ажралиб туради. Мен компютерни, информатикани яхши кўраман ва келажакда дастурчи бўлишни орзу қиламан. Бунинг учун мен яхши ўқишим керак. — Артур Кириллов (15 ёш), Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани халқ тълими бош бошқармаси қошидаги 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси.
Экскурсиядан сўнг телеминора ресторанида болалар учун дастурхон ёзилди, совғалар улашилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter