Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 31 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

Шу сабабли пойтахтимизнинг Янги Ўзбекистон, Маҳтумкули, Табаррук ва Чўлпон кўчаларида соат 18.00 дан 24.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.

«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг