Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантирувчи хабар берди
Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасида (янги Динамо дўкони) янги ер усти пиёдалар ўтиш йўли қурилади.
Шу сабабли, 29 июль куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар шу кўчанинг «Султон» ресторанидан автомобил кўпригигача бўлган қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
«Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.
Кеча 27 июл куни ҳам ҳокимлик айрим марказий кўчалар ёпилишини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter