Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати Раҳмонбек Усмонов ишдан олинганини рад этди
Кўп йиллардан бери Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият олиб борган Раҳмонбек Усмонов ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Лекин Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳусниддин Эргашев таҳририятга қўнғироқ қилиб, Раҳмонбек Усмонов лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабар нотўғри эканини таъкидлади. Унинг айтишича, ҳоким ўз хонасида иш билан машғул.
Лекин қайд этишимиз керак, бугун, 26 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтади ва унда ташкилий масала кўрилиши кутилмоқда.
Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter